Футболчилар "Пахтакор" стадионидаги илк машғулотда енгиш машқларни бажариш билан кифояланишди. Албатта, узоқ муддат ҳордиқ чиқарган ўйинчиларга оғир машқлар тавсия қилинмайди. Энди келаси икки кун мобайнида шифокорлар футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказишади. Шундан кейин машғулотлар тўлиғича старт олади. Ҳозирча ўринбосарлар таркиби ва асосий таркибдан бир неча ўйинчигина шуғулланмоқда. Чунки баъзи ўйинчилар терма жамоага жалб этилишган, баъзилар жароҳатини даволамоқда. Легионерлар эса кейинроқ сафга қўшилишади.